ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВ

Шахсий маълумотларнинг махфийлиги ва уларни сақлаш тўғрисидаги Келишув (келгусида – Келишув) “Growyme” МЧЖ – «growy.uz» портали Маъмурияти (келгусида — Маъмурият) томонидан «growy.uz»сайти порталида рўйхатдан ўтган ҳар қандай жисмоний шахс (келгусида –Истеъмолчи) тўғрисидаги шахсий маълумотларни қайта ишлаш (йиғиш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш, фойдаланиш, узатиш, блоклаш, йўқ қилиш) бўйича муносабатларни тартибга солади.

«growy.uz»сайтида (келгусида – Сайт) рўйхатдан ўтгандан сўнг ва ўз шахсий маълумотларини тақдим этгандан кейин Истеъмолчи ҳеч қандай ўзгариш ва қўшимчаларсиз Келишув шартларини ўқиб чиққанлиги ва унинг шартлари билан тўлиқ розилигини, шунингдек Маъмуриятга ўзининг шахсий маълумотларини қайта ишлашга рухсат этганлигини тасдиқлайди.

«growy.uz» портали асосий«growy.uz»доменида жойлашган ҳар қандай тагдоменлар ёки манзилларни ўз ичига олади, шу боис мазкур келишувнинг келгуси матнларда «growy.uz» атамасининг қўлланиши «growy.uz»Интернет-доменида жойлаштирилган ҳар қандай тагдоменлар/папкалар/файллар/веб-саҳифаларни назарда тутади. Мазкур барча комплекс келгусида "Сайт" деб аталади.


1. АХБОРОТ МАНБАЛАРИ


1.1. Маъмуриятга қуйидаги воситалар орқали олинган ахборот очиқ ҳисобланади:

- Истеъмолчиларга тақдим этиладиган ахборот:

а) Истеъмолчини Сайтда рўйхатга қўйиш,

б) Маъмурият томонидан ўтказиладиган чора-тадбирлар доирасида (сўровлар, талабномалар, қайта алоқа шакллари),

в) Сайтда тақдим этилган хизматлардан фойдаланишда Истеъмолчи томонидан рўйхатга қўйиш онлайн-шаклларига ёзув киритиш;

- Маъмуриятнинг Истеъмолчилар билан электрон почта орқали ёзишмаларида;

- алоҳида Истеъмолчининг қизиқишлари тўғрисидаги статистик маълумотлар (кўриб чиқилган саҳифаларнинг мавзулари).

г) истеъмолчи томонидан маълумотларни тўлдириш ёки у томонидан телеграм ботлар, ҳар қандай мессенджерлар ва ижтимоий тармоқлар орқали маълумотнинг тақдим этилиши


1.2. Мазкур келишув нуқтаи назаридан махфий деб, Сайтнинг маълумотлар базасида шифрланган ҳолда сақланадиган ва фақат Маъмурият томонидан кўриб чиқилиши рухсат этилган маълумот тан олинади.


1.3. Сайтнинг бошқа умумий бўлимларида рўйхатга олиш онлайн-

шаклларида у томонидан ихтиёрий равишда жойлаштирилган ва Сайт Истеъмолчиларинингдан ҳар кимга тегишли бўлган ҳамда бошқа умумий оммабов манбалардан олиб бўладиган маълумотлар махфий ҳисобланмайди.


2. ХАВФСИЗЛИК


2.1. Маъмурият шахсий маълумотлар, шунингдек Истеъмолчи томонидан рўйхатга олиш онлайн-шаклларда қолдириладиган маълумотларни махфийлигини таъминлаш бўйича ахборотларни максимал тарзда ҳимоялаш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланади.


2.2. Истеъмолчининг шахсий маълумотларига авторизация тизими орқали логин ва пароль орқали киритилади. Истеъмолчи авторизация қилинган маълумотларни мустақил равишда сақланишини таъминлаш, уларни учинчи шахсларга ҳеч қандай важ билан тарқатмаслик масъулиятини зиммасига олади. Авторизация маълумотлар орқали киритилган шахсий ахборотларга ҳар қандай ўзгартириш киритиш шахсан Истеъмолчи томонидан киритилган деб ҳисобланади.


3. АХБОРОТДАН ФОЙДАЛАНИШ


3.1. Маъмурият фақат Истеъмолчи ўз ихтиёри билан тақдим этадиган маълумотларни қайта ишлашни амалга оширади.


3.2. Маъмурият 1.1.-бандга мувофиқ олинган Истеъмолчи тўғрисидаги шахсий маълумотларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга.


3.3. 1.1.-бандга мувофиқ Истеъмолчи тўғрисидаги шахсий маълумот қуйидагилар ҳисобланади:


- электрон манзил, идентификация коди, алоқамаълумоти;


- cookiesфайлларидан олиниши мумкин бўлган маълумотлар;

- Истеъмолчи Сайтда рўйхатга ўтиш онлайн-шаклни тўлдиришда қолдирган ҳар қандай бошқа маълумотлар.


3.4. Маъмурият Истеъмолчининг шахсий маълумотларини қуйидагилар учун қайта ишлайди:

- «growy.uz»портали хизматларини тақдим этиш учун;


- Истеъмолчиларнинг бизнинг хизматларимизга қизиқишини баҳолаш ва уларни Сайтнинг янги хизматлари ва янгиликлари тўғрисида хабардор

қилиш;


- қийин вазиятларда баҳсларни ҳал қилиш;


- Маъмурият Истеъмолчига билдирган ҳолда сўраб оладиган хусусий маълумотлар каби бошқа мақсадларда.

3.5. Маъмурият Истеъмолчининг шахсий маълумотларидан техник, тижорат ва маъмурий хусусиятга эга хабарлар, янгиликларни тарқатиш мақсадидафойдаланиши мумкин.

3.6. Маъмурият кузатиш технологияларидан (cookies файллари)дан браузера ёки операцион тизим, ҳавола саҳифаси, Сайтдаги йўл в.б. кўринишидаги персонал маълумотларни олиш, Сайт Истеъмолчилар томонидан қандай фойдаланилаётгани тўғрисида умумий ахборот олиш учун ишлатилади. Cookies файллари унинг Истеъмолчилари талабларига мувофиқ тарзда мазкур Сайтни такомиллаштириш имконини беради.


3.7. Маъмурият шахсни идентификация қилишни назарда тутмайдиган ҳар қандай форматда cookies файлларидан фойдаланган ҳолда ахборотни сақлайди. Cookies файллари орқали олинадиган ахборот учинчи шахсларга ошкор қилинмаслиги зарур. Бу ахборот ноқонуний тарзда учинчи шахсларга узатилмайди.


3.8. Истеъмолчи тўғрисида тўпланган ахборот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳоллардан ташқари учинчи шахсларга ошкор қилинмаслиги керак.


4. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


4.1. Истеъмолчи Сайтда рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдириш, унинг саҳифаларига кириш ёки компаниянинг бошқа дастурий комплексидан фойдаланиш орқали автоматик тарзда Келишувнинг шартларини қабул қилади.


4.2. Маъмурият томонидан Истеъмолчининг шахсий маълумотларини қайта ишлашда у Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги 547-сонли қонунида назарда тутилган шахсий маълумотларнинг субъекти каби ҳуқуқларга эга бўлади.


4.3. Маъмуриятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Ҳар қандай шикоятлар, баҳслар, расмий мурожаатлар айнан ЎзР қонунчилигида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.


4.4. Амалдаги Келишувнинг шартлари бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин  

ва Сайтда эълон қилинган кундан бошлаб етти календар кун ичида кучга киради. Агар ўзгартиришлар мақсадга мувофиқ бўлса, Маъмурият Истеъмолчига электрон почта орқали хабар беради (рўйхатга олишда кўрсатилган электрон почта манзилига юборилади) ёки ўзгартиришлар кучга киргунга қадар мазкур Сайтда эълон қилиш орқали билдирилади.