«GROWYME»КОМПАНИЯСИНИНГ ИСТЕЪМОЛЧИЛИК КЕЛИШУВИ

«GROWYME» МЧЖ (келгусида «Компания») маҳсулотларининг истеъмолчиси бўлишдан аввал Сиз Истеъмолчилик келишуви (келгусида “Истеъмолчилик келишуви”, “Келишув) билан танишиб чиқишингиз, шунингдек Келишув шартлари билан розилигингизни тасдиқлашингиз зарур. 

Сиз хоҳлаган вақтингизда розиликни қайтариб олишингиз мумкин, ва розилик қайтариб олинганидан сўнг Келишувнинг таъсири автоматик тарзда тўхтатилади. Агар Сиз ўз розилигингизни қайтариб олишни (ва бу орқали Компания билан Келишувнинг ҳаракатини бекор қилмоқчи) ёки ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни янгиламоқчи бўлсангиз, электрон хат ёзинг ва lawyer@growy.me электрон манзилига юборинг.

Сиз Компания Келишув мазмуни ва шартларини бир тарафлама ва ҳар қандай вақтда ўзгартириши мумкилигига рози бўласиз. Бундай ўзгаришлар Компаниянинг https://growy.uz расмий веб-сайтида эълон қилинганидан сўнг Сиз билан тузилган Истеъмолчи келишувига нисбатан татбиқ этилади.

Ҳужжатларнинг охирги таҳрири Компаниянинг https://growy.uz расмий веб-сайтида кўриб чиқиш, чоп этиш ва юклаб олиш учун очиқ ҳисобланади. Компаниянинг сайтида рўйхатдан ўтишни давом эттириш ва у билан ҳамкорлик қилиш учун мазкур Истеъмолчи келишувининг шартлари билан рози бўлишингиз ва “МЕН ШАРТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛАМАН” танлашингиз керак.

1. УМУМИЙ МАЗМУН

1.1. Компания ҳар қандай жисмоний шахсга (келгусида «Клиент») амалдаги Истеъмолчи келишувининг шартларини қабул қилиш предлагает (акцепт) қилиш орқали Growy Life Manager(келгусида «Илова») иловасининг Мижози мақомини олишни таклиф этади.

1.2. Мазкур Келишувнинг қоидалари бир тарафдан Келишув ва бошқа тарафдан Мижоз орасидаги Иловани қўллаш соҳасида ўзаро алоқаларни тартибга солади (биргаликда эслатганда “Тарафлар” деб номланади).

1.3. Амалдаги Келишув орқали Тарафлар амалдаги Келишувнинг предмети нуқтаи назаридан тўлиқ сулҳга келинганлигини тасдиқлайдилар. Мазкур Келишув тузилган пайтдан бошлаб, Тарафлар ўртасидаги барча кафолатлар, пактлар ва (ёзма ёки оғзаки шаклдаги) барча келишувларни бекор қилади ва Тарафлар учун мажбурий кучга эга.

2. ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АТАМАЛАР

Илова – «Growy Life Manager» кўпкомпонентлидастурий таъминот, шунингдек КомпаниянингМижозларга тақдим этиладиган у билан боғлиқ хизматлари; компьютер (қурилма) томонидан ўқишга мослаштирилган шаклдаги сўзлар, рақамлар, чизмалар, белгилар ва бошқа турдаги йўриқномалар тўплами бўлиб, у муайян мақсад ёки натижага эришиш учун

ҳаракатга келтирилади ва Компания асбоб-ускунасида бажарилади.

Илова сайти – Компаниянингhttp://growy.uzИнтернет-ресурсдагирасмий веб-сайтиМижоз–Иловадан Келишув шартлари бўйича фойдаланадиган жисмоний шахс.

Пакет - тариф режаси, амалдаги Келишувга кўра Компания томонидан тақдим этиладиган имкониятлар ва хизматлар.

Маҳсулот – Илова ва/ёки Илова Сайтида қуйидагиларни ўз ичига олган, бироқ чекланмаган ҳолда жойлаштирилган пулли контент: марафонлар, коуч-сессиялар, тренинглар. Компания ўзи томонидан ишлаб чиқилган, сотиб олинган, буюртма берилган Маҳсулотлардан ташқари Мижозларга бошқа сервисларнинг Маҳсулотларидан фойдаланиш имконини тақдим этади, бундай ҳолларда Компания Агент (Комиссионер) ҳисобланади.

Шерик – ўз ҳаракатлари билан GROWY ME Маҳсулотларини учинчи шахсларга Тавсия қилиш билан шуғулланувчи жисмоний шахс, шахсийтадбиркор бўлиб, у ўзининг бу каби ҳаракатлари билан Компаниядан мукофот олади.

Улгуржи Пакет – Компания томонидан амалдаги Келишув доирасида тақдим этиладиган ва Мижоз томонидан ўзи фойдаланиши ёки учинчи шахсларга тавсия қилиш учун сотиб оладиган Маҳсулотлар пакети.

Пулли функционал – Илова ёки Илова Сайтининг “Одатлар Трекер”, “Хронометраж”, “Ҳаётийқадриятлар” “Устуворликни табақалаш”ни ўз ичига олган ҳолда ва шу билан чекланмаган ҳолда бепул русумида кириб бўлмайдиган соҳалар в.б.

Шахсий кабинет - веб-ресурснинг муайян ёпиқ соҳаси бўлиб, Илова тамойили доирасида Мижоз учун фойдали бўлган маълумотни акс эттиради.

Комания – Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра http://growy.uz Интернет-ресурсининг директори, маъмурива/ёки модератори номидан рўйхатга олинган масъулияти чекланган жамият бўлиб, Иловага бўлган алоҳида ҳуқуқларга эга ҳамда интеллектуал мулкчилик ҳуқуқларини ўз ичига олади, бироқ улар билан чекланмайди.

Келишув – Мижозга Иловадан фойдаланиш ҳуқуқини бериш мақсадида Мижоз ва Компания ўртасида тузилган амалдаги оммавий оферта.

3. ОФЕРТАНИ АКЦЕПТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

3.1. ЎзР ФК 364, 370-моддаларига мувофиқ равишда Келишув Мижоз билан амалдаги оммавий офертаниакцепт қилиш, яъни ушбу оммавий офертанинг шартларини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш изҳор қилиш орқали тузилади.

3.2. Амалдаги офертани акцептқилиш Келишув шартлари билан розилик ва Илова сайтида оферта тагида жойлаштирилган рўйхатга ўтиш шаклига ўзининг шахсий маълумотларини киритиш орқали ифодаланади.

3.2. Оферта рўйхатдан ўтиш шаклига ўзининг барча маълумотларини киритиш, Мижознинг оферта (Келишув шартлари) билан сўзсиз розилигини

“Мен шартларни қабул қиламан” графасини белгилаш ва “Кейин” тугмасини босиш вақтидан бошлаб қабул қилинган деб ҳисобланади.

3.3. Офертани акцепт қилиш, Мижоз аккаунтини рўйхатдан ўтказишдан кейин Компания Мижоз томонидан рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почта (E-mail) манзилига хабар юборади. Хабарда Мижознинг кабинетига кириш учун зарур маълумотлар ўз аксини топади.

3.4. Амалдаги Келишув Интернет-офертани акцепт қилиш ёрдамида тузилади. Тарафлар ўртасида қоғоз ташувчида Келишув нусхасини тузиш, уни имзолаш ва муҳрларни қўйиш бўлмаганлиги, у бўйича Мижоз томонидан фактик тўлов амалга оширилганлигига қарамасдан, мазкур Келишув тузилмаган деб ҳисобланмайди.

3.5. Акцептни амалга оширишдан аввал Мижоз амалдаги оммавий офертанинг барча шартлари билан танишиб чиқиши зарур. Акцептни амалга оширган МижозКлиент, барча мазкур оммавий офертанинг барча шартлари билан танишиб чиққан ва унинг барча шартлари билан рози бўлган бўлади, бунда ЎзР ФК 366, 370-моддаларига кўра шартнома ёзма равишда тузилган деб ҳисобланади ва тарафлар томонидан имзоланган шартномага тенг бўлади. Келишувни амалдаги оммавий офертада кўрсатилган шартлари бўйича тузилганлиги унинг Тизимда рўйхатдан ўтган вақти ҳисобланади.

3.6. Мижоз Ўзбекистон Республикасининг “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги 02.07.2019 йил N 547-сонли Қонунига биноан ўзининг шахсий маълумотларини сақлаш ва қайта ишлашга розилик беради.

4. АККАУНТ ВА ШАХСИЙ КАБИНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ

4.1. Битта Мижозга фақат битта аккаунтга эга бўлишга рухсат берилади. Компания мазкур шартни бузган Мижознинг аккаунтларини олдиндан огоҳлантирмасдан блоклаш ҳуқуқига эга.

4.2. Компания қандай маълумотлар, қандайдир бошқа усулда ахборотни илгари суриш, шунингдек кимнингдир муаллифлик ва чегарадош ҳуқуқларини бевосита ва билвосита бузувчи, бировнинг интеллектуал мулкига тажовуз қилувчи матераллар; эротик, шаҳвоний ва порнографик мазмунга эга материаллар, миллатлараро, ирқий ёки диний адоват ва душманликни келтириб чиқарувчи, зўравонлик, экстремизм, терроризм, геноцид, суицид ва бошқа фаолият, тарғиб этувчи ва ундовчи, инсон ҳаёти са соғлиғи учун зарарли бўлган, ҳар қандай ижтимоий гуруҳлар, алоҳида шахслар ёки компанияларни ҳақоратловчи, ҳиссиётни зўриқтириш, шунингдек умумқабул қилинган ахлоқ-одоб қоидаларини бузувчи материллар; ҳамда амалдаги қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ номаларига зид ва таъқиқланган материалларни жойлаштиришни қатъий тақиқлайди. Бундан ташқари Мижоз Илова ва сервисларининг нормал ишинибузишга олиб келиши мумкин бўлган материалларни жойлаштириш бўйича ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик мажбуриятини зиммасига олади.

4.3. Компания Илова ёрдамида қуйидаги мазмунгпа эга ва фаолиятга

тегишли материалларни илгари суриш ва жойлаштиришни тақиқлайди:шаҳвоний сексуал мазмунга эга фаолият (шунингдек, секс-шоплар ва фоҳишабозлик ва беҳаёликнинг ҳар қандайшакллари; интимэлементларига массаж салонлари, ўзининг ҳордиқ чиқариш фаолияти остида стриптиз ва бошқ фаолиятни яширувчи в.б.);диний йўналишга эга фаолият (черковлар, мачитлар, синагогалар, ҳар қандай диний таълим муассасалари, секталарв.ҳ.).

5. КЕЛИШУВ ПРЕДМЕТИ

5.1. Амалдаги Келишувнинг предмети Мижозга Компаниянинг Илова ва/ёки Сайтида жойлаштирилган пулли материаллардан фойдаланишга рухсат бериш ҳисобланади, Мижоз эса амалдаги Келишувга кўра пулли материаллардан фойдаланганлиги учун тўловни ўз вақтида ва белгиланган тартибда амалга оширади.

5.2. Мазкур Келишувнинг Предмети ва шартларига кўра Компания Мижозга «GrowyLifeManager» – марафонлар, коуч сессия, тренингларда иштирок этиш имконини берувчи Илованинг пулли материалларига кириш имконини тақдим этади.

5.3. Илова томонидан амалга ошириладиган энг оддий вазифа марафонлар, коуч сессия, тренингларда иштирок этишҳисобланади.

5.4. Мижознинг Иловага кириши Компаниянинг Интернет-ресурсга Мижознинг Шахсий Кабинетида авторизация қилиш орқали амалга оширилади. Мазкур Келишув доирасида ҳамкорлик доирасида Мижоз уни ўрнатгандан сўнг иловага кириш имконига эга бўлади.

6. ИЛОВАНИНГ ТАЪРИФИ

6.1. Илованинг Функциялар ва ҳар қандай хизматларнинг вазифалари Сайтнинг бўлимларида баён қилинган. Илованинг айнан шу таърифи амалдаги Келишувга тегишли ҳисобланади. Компаниянинг ҳар қандай бошқа оғзаки ва ёзма қоидалари амалдаги Келишув учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

7. ХИЗМАТ НАРХИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ

Мижоз Компанияга Иловага кириш ва ундан фойдаланиш учун ҳақ тўламайди, аксинча Мижоз Илова ёки Илова Сайтидаги Маҳсулотлар ва Пулли функционал учун ҳақ тўлайди.

Иловада алоҳида Маҳсулотлар иловада кўрсатилган маҳсулот нарҳидан келиб чиқиб алоқида тўланади..

Агар Компания билан ҳамкорликни мазкур Келишув амал қилиши муддатида ҳамкорликни тўхтатса, 7.7.-бандда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари амалга оширилган тўлов суммаси қайтариб берилмайди.

Иловадага маҳсулотлар учун тўлов Мижознинг иловадаги (https://growy.uz)Шахсий кабинетида “Тўлов” тугмасини босиш ҳамда тўлов турини танлаш орқали амалга оширилади.

Маҳсуотларга бўлган нархлар ўзгарувчан бўлиб, улар иловада кўрсатилган.

Мижоз у ёки бу маҳсулот учун пул тўлаганидан сўнг мазкур маҳсулотдан фойдаланмаганлиги шарти билан 7 кун давомида уни олишдан бош тортишга ва тўланган маблағларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.Тўланган пул маблағларини қайтариш Буюртмани қайтариш ва бекор қилиш сиёсати бўлимида таърифланган ва Бу

Маҳсулот учун пул тўланганидан сўнг мазкур Келишувга кўра Мижозга фойдаланриш бўйича барча ҳуқуқлар ва функционал имкониятлар тегишли бўлади.

Амалдаги Келишув учун ҳақ тўлаш унинг шартлари билан узил-кесил ва сўзсиз розиликни билдиради.

Тўловни амалга оширгандан сўнг Мижоз тегишли сифатга эга талаб қилинган функционалнинг мавжудлигини тасдиқлайди.

Амаладиг Келишув бўйича Мижоз Иловадан вақтинча фойдаланиш Иловага мулк ҳуқуқи, хусусан Иловага бўлган лицензия ҳуқуқларини келтириб чиқармаслигини тасдиқлайди, тушунади ва қабул қилади.

Мижоз мазкур Келишув доирасида ўзининг шахсий фойдаланиши ёки тегишли мукофот учун Компания Маҳсулотларини келгусида учинчи шахсларга сотиш мақсадида таклиф қилиш учун Илованинг Улгуржи Пакетини сотиб олиши мумкин.. Мижоз ва Компаниянинг ўзаро муносабатлариБуерда манзилдатопиш мумкин. Улгуржи пакетларнинг нархи ва маҳсулотларнинг сони Сайтнинг тегишли бўлимидаБуердатопиш мумкин.

8. КЕЛИШУВНИ БЕКОР ҚИЛИШ

8.1. Илова Мижози билан келишув мазкур Келишувнинг шартларига кўра тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

8.2. Амалдаги Келишувнинг қандайдир шартининг Мижоз томонидан бузилишида Компанияни амалдаги Келишув билан назарда тутилган барча мажбуриятларини бажаришдан озод қилади.

8.3. Компания Мижоз аккаунтини Компания сайтида ва Иловада Келишув доирасида чеклаш ва бекор қилиш ҳуқуқига эга, башарти амалдаги Келишувнинг қуйидаги шартлари бузилган бўлса:

- Компаниянинг бошқа Мижозлари ва шерикларининг Аккаунтларидан фойдаланиш;

- Компания сайти ва Иловада бузилишларга олиб келувчи ва бошқа Мижозларнинг ундан фойдаланиш ва шахсий кабинетларига киришни чекловчи ҳар қандай ҳаракатларни содир қилиш;

- амалдаги Келишувнинг шартлари билан назарда тутилган ёш чекловларига амал қилмаслик;

- Компания логотипи, номланиши ва лойиҳасидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтишга ундовчи ва уни амалга оширишни назарда тутмайдиган

сайтлар, шунингдек «қўниш саҳифлари» - LandingPage, визитка сайтларни яратиш;

- Компаниянинг обрўсига путур етказиши мумкин ҳар қандай ҳаракатларни содир қилиш;

- Компания иши тўғрисидаги ахборотни суистъемол қилиш, форум ва жамоавий муҳокамаларда у ҳақида салбий таассурот яратиш.

8.4. Мазкур Келишувни Мижоз айбига кўра бекор қилиниши аввал тўланган пул маблағларини қайтариб берилмаслиги ва ушлаб қолинишига сабаб бўлади ва Компанияга бу каби Мижознинг Аккаунтини Иловада блоклаш ҳуқуқини беради.

9. КОМПАНИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

9.1. Компания Мижозни огоҳлантирмаган ҳолда Сайт ва Идлованинг ишига хоҳлаган ўзгариштиришни киритиш ҳуқуқига эга.

9.2. Мижоз Компания унинг олдида ва учинчи шахслар олдида сайт ва Илова ишида ҳар қандай ўзгаришлар ва танаффуслар, янгиланиш ва функционалнинг қўшилиши ҳамда унинг тўхтатиши учун масъул эмаслиги билан рози бўлади.

9.3. Компания ўз хоҳишига кўра ҳар қандай Мижозни рўйхатдан ўтказишни қабул қилиш ёки қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолади.

9.4. Компания ўз ихтиёрига кўра амалдаги Келишувнинг ҳар қандай шартига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Мижозларни огоҳлантирмаган ҳолда Келишувга ўзгартиришлар киритилади.Келишувгна ўзгартириш киритилганидан сўнг Иловадан фойдаланишни давом эттириш Келишувга киритиган барча ўзгартиришларнинг Мижоз томонидан қабул қилинганлигини билдиради. Компания киритилган ўзгартиришлар ҳақида огоҳлантириш хабарини жўнатиш ҳуқуқига эга.

9.5. Компания ҳар қандай вақтда Илованинг кўриниши, мазмуни, хизматлар рўйхатига ўзгартириш киритиш, фойдаланилаётган скриптлар, дастурий таъминот ҳамда Иловада сақланаётган ва қўлланиладиган ҳар қандай объектларга олдиндан огоҳлантиришсиз ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

9.6. Компания Илова ва Сайтнинг ишлаши бўйича статистик маълумотлар, шунингдек Мижозларнинг маълумотлари, шунингдек Мижозларнинг Иловада ичидаги ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотларни Мижозларнинг турли аудиториясига реклама мақсадларида намойиш қилиш учун сақлаш ҳуқуқига эга.

9.7. Иловани амал қилиши ва техник кўмак бериш ҳамда амалдаги Келишувга кўра Компания Мижозларнинг шахсий маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлиб, унга бўлган ҳуқуқни фақат амалдаги Келишув ёки қонунчиликка биноан фойдаланади.

9.8. Компания Мижоз томонидан Келишув шартлари бузилганда уни бар тарафлама бекор қилиши мумкин.

9.9. Компания ўз ихтиёрига кўра Илованинг функционаллигини

Мижоз томонидан Иловадан фактик фойдаланиш Компания томонидан рухсат этилган ҳажмдан кўпайиб кетмаслигини таъминлаш учун техник лойиҳалаш ҳуқуқига эга.

9.10. Компания ва Мижоз ўртасидаги ўзаро муносабатларда Компания мулкчилик ҳуқуқи ва Иловага бўлган қонуний манфаатлари (Компания томонидан тақдим этиладиган янгиланишлар билан бир қаторда), шунингдек унинг нусхалари, модификацияси, Илова ҳосилалари, бошқаларидан ташқари патентга бўлган ҳуқуқ, муаллифлик ҳуқуқи, тижорат сири, товар белгиси ва бошва мулкчилик ҳуқуқлари, шунингдек интеллектуал мулк ҳуқуқинисақлаб қолади.

10. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛКЧИЛИК ҲУҚУҚИ ТЎҒРИСИДА

10.1. Иловада жойлаштиришган барча объектлар, шунингдек размещённые дизайн унсурлари, матн, график тасвирлар, иллюстрациялар, видео, скриптлар, дастурлар, мусиқа, овозлар ҳамда уларнинг тўпламлари (келгусида «Контент») Компаниянинг мутлақ ҳуқуқи объектлари ҳисобланади.

10.2. Амалдаги келишув ва қонунчиликда кўрсатилган шартлардан ташқари ҳеч қандай Контентдан нусха кўчириш (намойиш қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, фрейм шаклида акс эттириш, нашр эттириш, кўчириб олиш, узатиш, сотиш ҳамда Компаниянинг дастлабки рухсатисиз тўлиқ ва қисмларга бўлинган ҳолда ишлатилиши мумкин эмас.

10.3. Амалдаги Келишувнинг 10 бўлими қоидаларини буганлик учун Компания За нарушение положений Раздела 10 настоящего Соглашения, Компания оставляет Мижознинг Шахсий кабинетига киришни блоклаши ёки рўйхатга олиш ёзувини бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Мижознинг ҳисобидаги сарфланмаган маблағлар қайтариб берилмайди ва Компания томонидан жарима тарзида ушлаб қолинади. Мижой муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун ЎзР қонунчилигига кўра жавобгар бўлади ва Компания бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун ЎзРнинг тегишли судларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

11. КАФОЛАТЛАРНИНГ ЙЎҚЛИГИ

Компания томонидан тақдим этилаётган Илованинг сифати ва тавсифига бўлган кафолатлар, улар шунга ўхшаш тарзда амалга оширилганлиги ҳамда амалдаги Келишув сифатида тайёрланган ҳамда “КАФОЛАТЛАР” деб белгиланган шароитда шу каби шарҳланиши зарур.

12. ИЛОВАДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ

12.1. Компания ушбу орқали Мижозга амалдаги Келишув ва қонунчилик шартлари ва қоидаларини тўлиқ ва мутлақ риоя қилган ҳолда Иловани ўрнатиш, ишлаш ва ундан фойдаланиш бўйича мутлақ бўлмаган сублицензиялайдиган ҳуқуқни тақдим этади.

12.2. Амалдаги Келишув билан Мижозга берилган ҳуқуқлар у

томонидан маҳсулотни сотиб олиниши муддатлари билан чекланади.

12.3. Тақдим этилган ҳуқуқлар ва Иловадан фойдаланиш ҳажми амалдаги Келишув билан чекланади.

12.4. Мижоз ҳохлаган вақтда Иловадан фойдаланиш бўйича ўз розилигини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Розилик қайтариб олинганидан сўнг Келишувнинг Компания мажбуриятлари бўлимидаги ҳаракати автоматик равишда тўхтатилади.

12.5. Иловадан фойдаланиш ҳуқуқи Илованинг чиқиш кодига ҳуқуқларни ўз ичига олмайди.

12.6. Амалдаги Келишув билан тақдим этиладиган ҳуқуқлар Иловани модификация ва декомпиляция қилишни ўз ичига олмайди.

12.7. Мижоз Компаниядан ўқув материаллари кўринишида кўмак олиш ҳуқуқига эга. Компания ўқув материалларини ўз сайтининг тегишли бўлимларида уларни жойлаштириш орқали Мижозга ўқув материалларидан фойдаланиш имконини беради. Ўқув материалларининг ҳажми ва таркиби Компания ихтиёрига кўра белгиланади.

12.8. Мижоз компаниядан техник ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

12.9. Мижоз Иловадан амалдаги Келишув ва Илова қўлланилаётган мамлакатнинг қонунчилигига биноан фойдаланиш мажбуриятини зиммасига олади.

12.10. Иловани ўрнатишнинг дастурий ва аппарат воситалари Сайтнинг тегишли бўлимидаги Илова изоҳида акс эттирилган. Мижоз Илованинг тизимли талаблари билан Иловани ўрнатишдан аввал танишиб чиқиши ва Иловадан мазкур талаблардан келиб чиққан ҳолда фойдаланиши зарур.

12.11. Келишувнинг шартларини қабул қилиш орқали Мижоз Компания томонидан киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан розилигини билдиради.

13. ТАҚИҚЛАР

13.1. Ҳуқуқий ва солиқ жиҳатларидан келиб чиқиб, Компания ўз маҳсулотларини сотиш ва тақдимот қилишни бундай фаолият тақиқланган ва ноқонуний деб эътироф этилган мамлакатлар Мижозлари учун чеклашга мажбур. Бинобарин, Мижоз Иловани сотиш, реклама қилиш ва илгари суриш (Тавсиялардан ўзини тийиш)ни бундай ҳаракалар ноқонуний деб тан олинган мамлакатлар ва ҳудудларда мажбурдир.

13.2. 18 ёшга тўлмаган шахслар Илова тамойили ишида қатнашиши тақиқланган. Мижоз мазкур бандни бузиш, шунингдек рўйхатга олишда ёлғон маълумотларни киритиб Компанияни алдагани учун шахсий жавобгарликни зиммасига олади.

14. МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ ВА МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ

14.1. Компания шахсий маълумотларни ҳимоялаш бўйича

қонунчиликка қатъий амал қилади. Компания Мижоз тўғрисидаги маълумотларни фақат Мижоз билан шартнома муносабатларини амалга ошириш ва қайта ишлаш учун йиғади, қайта ишлайди ва фойдаланади. Мижознинг шахсий маълумотлари дастлабки ёзма келишувсиз учинчи шахсларга берилмайди. Шахсий бўлмаган ва аноним маълумотлар функционаллигини яхшилаш учун тўпланиши мумкин.

14.2. Мижоз ўзининг ҳар қандай шахсий бўлмаган ва аноним маълумотлари Компаниянинг ихтиёрий умумжаҳон офислари ва филиалларига юборилиши мумкинлигига рози бўлади.